Мингдан ортиқ шифохоналарга қуёш панеллари ўрнатилади
Cоғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган вазирлик Ҳайъат йиғилишида вазир А. Иноятов куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш чоралари ҳақида тўхталиб, жорий йилда шифохоналарга қуёш панеллари ўрнатилишини маълум қилди.
– Тиббиёт муассасаларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида жами 437 та дизель генератори харид қилинди. Уларнинг барчаси январь-февраль ойларида жойларга етказиб берилади.
Бундан ташқари, 2022-2023 йилларда Соғлиқни сақлаш тизимидаги 1 540 та тиббиёт муассасасига муқобил энергия манбаларини ўрнатиш белгиланган.
Ҳозир 107 та тиббиёт муассасасига 124 кВт. қувватга эга қуёш панеллари, 4 400 литр ҳажмдаги қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилди, – деди вазир.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимига ажратилган маблағлар доирасида жами 425 та (шундан 375 таси маҳалла тиббиёт пунктлари ҳамда 50 таси оилавий шифокорлик пунктлари ҳамда оилавий поликлиникалар учун мўлжалланган) 2 352 кВт. қувватга эга қуёш панеллари харид қилингани ва улар жорий йилнинг биринчи чорагида ўрнатиб, ишга туширилиши айтиб ўтилди.
Иноятовнинг қайд этишича, бундан ташқари 2023 йилда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда яна 1 008 та объектда 4 427 кВт. қувватга эга қуёш панеллари ўрнатиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter