Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Метан заправка»лар бугундан босқичма-босқич очилади

«Метан заправка»лар бугундан босқичма-босқич очилади

Газ босимининг камайганини инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа обектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида мамлакатимиздаги барча метан заправкалар фаолиятига киритилган чекловлар бугундан маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, аввалдан белгиланган режа-график асосида босқичма-босқич олиб ташланмоқда.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

«Табиий газ ҳажми меъёрий схемага яқинлашяпти. Бироқ совуқ об-ҳаво туфайли газ босимининг пасайгани меъёрий схеманинг тўлиқ тикланишини кечиктирмоқда.

Магистрал газ қувурларида газ босимининг кескин тушиб кетиши оқибатларини бартараф этиш, республика истеъмолчилари ҳамда иссиқлик электр стансияларини табиий газ билан бир маромда таъминлашда юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор зарур чоралар кўрилмоқда», – дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, «метан заправка»лар билан боғлиқ вазият ҳақида кун давомида расмий ахборот манбалари орқали хабар қилиб борилиши айтилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг