МДҲ давлатлари орасида энг кўп туғилиш Ўзбекистонда қайд этилди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 905,2 минг туғилиш қайд этилган. Қайд этилишича, мамлакатда сўнгги 30 йилда туғилишлар сони 16,4 фоизга ошган.
Таҳлилларга кўра, 2021 йилда МДҲ давлатларида ҳар 1000 доимий аҳолига туғилиш коэффициенти:
- Ўзбекистон – 25,9 та
- Қозоғистон – 23,5 та
- Қирғиз Р. – 22,4 та
- Арманистон – 12,4 та
- Озарбайжон – 11,2 та
- Молдова – 11,2 та
- Россия – 9,6 та
- Украина – 7,3 та
Давстатқўм мазкур статистикани шакллантиришда МДҲга аъзо бошқа давлатларнинг маълумоти топилмаганини маълум қилди.
Маълумот учун, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада ўлимлар сони – 174,5 минг кишини ташкил қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter