Мариам Тиллаева 13 йил ичида илк бор кичик Ислом Каримов билан кўришди
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Мариам Тиллаева кичик Ислом Каримов билан 13 йил ичида илк бор кўришди. Бу ҳақда Мариам Тиллаева ўзининг Телеграм саҳифасида хабар берди.
«Ислом, Имон мен сизларни жуда яхши кўраман ва охиригача сиз биланман. Илтимос, мени, болалигимни ва кўп жиҳатдан аҳмоқлигимни кечир. Улар айтганидек, биз оила танламаймиз, лекин фарзандларимиз фаровонлиги учун биз қабул қиламиз. Биз ўз ота-онамиз каби эмасмиз, бизнинг ўз йўлимиз бор. Умид қиламанки, биз ўсамиз, етук бўламиз ва доимо бир-биримизга устун бўламиз», – деб ёзди Мариам.
Маълум бўишича, кичик Ислом Каримов Имон Каримова билан кўришиш учун Парижга келган.
Мариам Тиллаева Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова Тиллаеванинг тўнғич қизи. Ислом ва Имон эса Гулнора Каримованинг фарзандлари ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter