Марказий банк яна бир банкка лицензия берди
Марказий банк бошқаруви «Yangi bank» АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берди.
Orginfo сайти маълумотларига кўра, мазкур банк «Ўзагроэкспортбанк» раҳбарининг собиқ ўринбосари Одил Амерқулов бошчилигидаги устав капиталида 2,2 млрд сўм бўлган «Yangi group» компанияси ташкил этган.
«Yangi group» компанияси эса 2019 йил ноябрь ойида Сингапурда рўйхатдан ўтган «Yangi Holding PTE LTD»га тегишли.
Маълумот учун, айни пайтда Ўзбекистонда жами 35 та банк рўйхатдан ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter