Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактабларда араб тили хорижий тил сифатида ўқитилиши мумкин

Мактабларда араб тили хорижий тил сифатида ўқитилиши мумкин

Ўзбекистон мактабларида араб тили хорижий тил сифатида ўқитилиши мумкин. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова иштирок этаётган Лондондаги форумда, Ливия мамлакати олий таълим ва илмий тадқиқот вазири Доктор Омран Муҳаммад ал Гийиб билан бўлиб ўтган учрашувда гап борган.

Вазирлик берган хабарга кўра, таклиф Ливия томонидан берилган бўлиб, улар Ўзбекистон умумий ўрта таълим тизимида араб тилини хорижий тил сифатида ўқитиш йўналишида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, ушбу ҳамкорлик доирасида Ливия томонидан араб тилида дарс берувчи ўқитувчилар учун Ливия олий таълим муассасаларида магистр ва илмий тадқиқот (PhD) таълими учун таълим грантлари ажратилиши таклифи ҳам ўртага ташланган.

Ўзбекистон томони мазкур хабарни тарқатиш билан бирга вазир Умарованинг бу таклифларга муносабатини очиқламаган.

Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, ҳиндистонлик ҳамкасблари билан инглиз тили ва информатика йўналишларидаги олий таълим муассасалари битирувчиларини Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим муассасаларига «устоз-шогирд» модели асосида амалиётга ва таълим жараёнига жалб этиш масаласи муҳокама қилган. Ассам штати федерал таълим вазири Доктор Ранож ушбу масалада Британия Кенгашининг Ҳиндистон ваколатхонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон томонига амалий ёрдам беришга розилигини билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг