Мактабига узоқдан қатнайдиганлар учун бепул автобус йўлга қўйилади – лойиҳа
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатновини йўлга қўйиш режалаштириляпти.
Бу ҳақда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Президент Фармони лойиҳасида белгилаб қўйилди.
Қайд этилишича, мазкур тартибни тўлиқ, сифатли ва сўзсиз амалга оширилишига вилоят ҳокимликлари масъул бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter