Маҳбуслардан айбдорлиги ҳақида олинган ариза далил сифатида қабул қилинмайдиган тартиб ўрнатилади
Шавкат Мирзиёев бугун, 30 май куни бўлиб ўтган ЎзЛиДеПнинг навбатдаги қурултойида ўз сайловолди дастурини тақдим қилди.
Дастурга, жумладан, суд-ҳуқуқ соҳасидаги режалар ҳам киритилган.
Амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев оғир бўлмаган жиноятлар бўйича ҳозир тарафлар ўртасида ярашув бўлса ҳам, жиноят иши қўзғатилаётгани, одамлар тергов ва судда сарсон бўлиб юрганини таъкидлади.
«Шу боис, жабрланувчининг илтимосига асосан жиноят ишини қўзғатмасдан ҳам ярашиш имконияти яратилади», – дейди Мирзиёев.
Шунингдек, одамларни «қамоққа олиб тергов қилиш» амалиётини камайтириш, бунинг ўрнига гаров эҳтиёт чорасидан кенг фойдаланиш имконияти яратилади.
Қамоқдаги шахслардан олинган «айбни бўйнига олиш» ҳақидаги ариза эса далил сифатида қабул қилинмайдиган тартиб ўрнатилади.
«Дунё амалиётидан келиб чиқиб, жиноят содир қилган шахсларни улар келгусида тузалиш йўлига ўтиши учун, муқобил жазо турларини кенгайтириш зарур.
Тадбиркорлар учун эса жиноий жавобгарликни янада либераллаштириш керак», – дейди Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter