Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Маҳалла бюджети» тизими аҳоли учун қандай имкониятларни яратади?

«Маҳалла бюджети» тизими аҳоли учун қандай имкониятларни яратади?

Фото: Xabar.uz

Азал-азалдан Ўзбекистонда маҳалла тизими аҳолини уюштирган марказ ҳисобланган, ҳар бир инсоннинг муаммоларини ҳал қилишдa ёрдам берган. Маҳалла умумий қадриятлар ва урф-одатларга асосланган, шу боис  жамоат ҳаётида, маданиятида муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда маҳаллада аҳоли ҳаётини яхшилаш, даромадларини ошириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган хайрли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий, маданий, шунингдек асосий эҳтиёжларни қондириш бунга мисол бўла олади.

Масалан, аҳолининг муҳтож қатламларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими — «Темир дафтар» аллақачон ўз натижаларини кўрсатди: иш билан таъминланганлар 100,2 минг нафарни ташкил қилган бўлса, 34,0 минг нафар киши ўз тадбиркорлигини бошлади, улардан 21,9 минг оила оилавий бизнесни ривожлантириш дастурлари бўйича кредит олди. Яъни 330,9 минг нафар фуқаро ўзини иш билан таъминлади, 80,5 минг нафари қишлоқ хўжалиги ишлари билан банд (иккиламчи экинлар ва кооперациялар) ва 137,0 минг нафари бошқа соҳаларда фаолият юритмоқда.

Бундан ташқари, 13,3 минг фуқаро касбий тайёргарликдан ўтди. Ушбу чора-тадбирларнинг барчаси  ишсизлар учун иш ўринларини топиш, ўз ишини ташкил этишда кўмак бериш, тадбиркорлрнинг эҳтиёжлари учун кредит олиш, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа олмаётганларни қайта тайёрлаш орқали аҳолининг молиявий аҳволини яхшилашга қаратилган. Бу аҳолига доимий даромад манбаига эга бўлиш ва яшаш шароитларини яхшилаш учун имкон яратади.

Бугунги кунда маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 9308 нафар ҳоким ёрдамчилари фаолият юритмоқда. Бу эса фуқароларнинг маҳалла билан муносабати яқинлашишига, ҳар бир кишининг мурожаати изчил ўрганилишига, муаммолар жойида ҳал қилинишига асос бўлмоқда.

Президентнинг парламентга йўллаган мурожаатномасидаги «Маҳалла бюджети» тизимини жорий этиш тўғрисидаги ташаббус маҳалланинг ўзидаёқ кўплаб муаммоларни ҳал қилишга имкон беради. Бу фуқароларнинг турли масалалар: ободонлаштириш, моддий ёрдам, ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш вақтини сезиларли даражада қисқартиради, шунингдек, маблағ талаб қилувчи масалалар энди маҳалла ихтиёрига ўтади. Бу маблағлар ўсиб келаётган авлод бўш вақтини сифатли ўтказиши, жисмонан ва маънан соғлом бўлиб вояга етиши учун кутубхоналар, спорт майдончалари ташкил этишга йўналтирилади.

Эҳтиёжманд аҳолига арзон уй-жой қуриш ташаббуси алоҳида эътибор ва эътирофга лойиқ. Келгуси йилда янги уй-жой қурилиши ҳажми 1,5 баробарга оширилади, бу эса 90 минг хонадон ва якка тартибдаги уй-жойлар дегани. Имтиёзли ипотека кредити тизими молиявий имкониятга эга бўлмаган одамларга ёрдам беради. Мавжуд қурилиш дастури натижасида 2020 йилда 30 минг арзон уй-жой қурилди. Келгуси йилда Тошкент вилоятида уй-жойга муҳтож аҳоли қатлами ва ёш оилаларга имтиёзли шартларда уй-жой олиш имконини берувчи «Менинг биринчи уйим» янги ипотека дастури амалга оширилади.

Аҳолининг бирламчи эҳтиёжлари – уй-жой, иш жойи, бўш вақтни мазмунли ўтказиш, яшаш жойидаги қулайликларни таъминлаш барча ислоҳотлар марказидан ўрин эгаллаган ва маҳалладаги тотувлик, тинчлик, тарбия ва маърифатнинг стратегик аҳамияти одамларнинг ҳаёт тарзига бевосита таъсир ўтказади.

Кўплаб ваколатларни маҳаллага ўтказиш аллақачон ўз натижаларини кўрсатмоқда. Камбағалликни қисқартириш, жамиятда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш —ижтимоий қўллаб-қувватлаш каби вазифалар маҳалладаги ижтимоий тизимнинг катта қисмини ташкил қилади. Бундай тизим маҳаллани мустаҳкамлаш учун пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Маҳалла аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштирувчи жамоат институтидир. Бу институт ҳар қандай муаммони юқори даражада ҳал қилиш, ҳар бир аниқ ҳолатга мақсадли ёндашиш, ҳар бир вазиятда самарали чораларни аниқлаш имконини беради.

Виктория Алексеева,

ижтимоий фанлар номзоди, профессор в.б.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг