Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Маданият ва маърифат» телеканали номи «Карвон»га ўзгармайдиган бўляпти

«Маданият ва маърифат» телеканали номи «Карвон»га ўзгармайдиган бўляпти

Маданият ва туризм вазирлиги «Маданият ва маърифат» телеканали негизида «Карвон» номли телеканал очишни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиққани ва бу масала атрофида жамоатчилик фаоллари, жумладан, журналистлар томонидан қизғин муҳокама қилингани айтилган эди.

Вазир Озодбек Назарбеков ўзининг Telegram каналида мазкур мавзу атрофидаги фикр-мулоҳазаларга ўз муносабатини билдирди ва ечимлари билан ўртоқлашди.

Унга кўра, вазир телеканал номини ўзгартирмаслик, илмий-маърифий, адабий-бадиий лойиҳаларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш ҳамда моддий-техник база масаласига ечим топиш масалаларини ўзи учун белгилаб олган.

Шунингдек, меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш масаласини ҳал қилиш ҳамда бадиий ва ҳужжатли фильмлар, умуман, барча жанрдаги медиамаҳсулотни эфирга узатишда лицензия билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш вазирлик зиммасида бўлади.

«Бу ва бошқа ёндош масалалар босқичма-босқич ҳал этилиши лозим. Бу жараёнларда эса бутун жамоа бирлашиши, баҳс-мунозара майдонида кўрсатган қатъиятини иш майдонида ҳам намоён этиши зарур деб биламан», дейди вазир.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг