Жорий йилда неча киши чўкиш оқибатида вафот этгани маълум қилинди
![Жорий йилда неча киши чўкиш оқибатида вафот этгани маълум қилинди](https://static.xabaruz.com/crop/8/6/720_460_95_860030369.jpg)
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили Самандар Ҳикматуллаев иштирокидаги брифингда жорий йилги чўмилиш мавсумида неча киши сувда чўкиш билан боғлиқ ҳодисалар қурбони бўлгани ҳақида маълумот берилди.
Унга кўра, жорий йил ёз мавсумида 142 нафар фуқаро чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган.
Бахтсиз ҳодисалар 51 ҳолатда чўмилиш тақиқланган, рухсат этилмаган, чўмилиш учун шароит бўлмаган, хавфли сув ҳавзаларида чўмилганлик оқибатида, 85 ҳолатда эса эҳтиётсизлик натижасида юзага келган.
Ушбу чўкканларнинг 45,3 фоизини вояга етмаганлар ташкил қилган.
Эҳтиётсизлик оқибатида юзага келган 85 кишининг чўкиши дарёлар, каналлар ҳамда ариқларнинг устидаги сув, газ, чиқинди оқава сув қувурларидан йўлни қисқартириш мақсадида кўприк сифатида фойдаланиб ўтишлари ҳамда сув ҳавзалари қирғоқ бўйларида хавфсизлик қоидаларига риоя этмаганликлари сабабли юз берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter