Жорий йил сўнггига қадар Тошкентдаги дарахтлар паспортлаштирилади
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2023 йил 19 декабрдаги пойтахтда яшиллик даражасини янада ошириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлашга доир қарорни имзолади.
Мазкур қарорда ҳокимликнинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда туман ҳокимликларига Тошкент шаҳри ҳудудидаги дарахтларни паспортлаштириш босқичлари бўйича тегишли топшириқлар берилган.
Унга кўра, дарахтларни паспортлаштиришнинг биринчи босқичида (2024 йил 1 мартга қадар) аэрокосмик тасвирлар ва дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда мавжуд дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилади (якка тартибдаги уй-жойлар ҳудудидаги дарахтлар бундан мустасно).
Иккинчи босқичида (2024 йил 1 ноябрга қадар) эса хатлов натижасига кўра аниқланган дарахтларнинг тури, ёши, бўйи, ҳолати ва жойлашув координатасини акс эттирувчи маълумотлар базаси шакллантирилади.
Мазкур лойиҳанинг учинчи босқичида (2024 йил 31 декабрга қадар) маълумотлар базаси асосида «Яшил макон» электрон платформасида ҳар бир дарахтга паспорт шакллантирилади ва ID рақам берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter