Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахдаги ЙТҲ оқибатида икки прокуратура ходими вафот этди

Жиззахдаги ЙТҲ оқибатида икки прокуратура ходими вафот этди

Жорий йилнинг 18 март куни Жиззах вилояти Зомин тумани прокуратураси терговчиси ва прокуратуранинг иш юритувчиси ва прокуратура иш ўрганувчи бўлган автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учраб вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Xabar.uz»га маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 март куни соат тахминан 23.00ларда Зомин тумани прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи Э.К. бошқарувидаги Lacetti русумли  автомашинада Супа-Зомин йўналиши 26 км.да ҳаракатланиб келиб, йўлнинг ўнг четидаги дарахтга урилиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир этилган.

Оқибатда, Э.К. ва автомашина салонида бўлган Зомин тумани прокуратураси иш юритувчиси А.Қ.лар олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган, туман прокуратураси терговчиси Д.З. тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 19.03.2023 йилда вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг