Жиззахда «Яшил макон» доирасида экилган 450 туп дарахт сувсизликдан қуриб қолди
Жиззах вилоятининг Бахмал тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан «Фидокор» МФЙ ҳудудига «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган 1332 туп манзарали кўчатларнинг 450 тупи сувсизлик натижасида қуриб қолган.
Бу билан «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4, 24, 32-моддалари талаблари бузилганлиги боис, туман Ободонлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғига МЖтКнинг 79-моддаси 3-қисмига асосан БҲМнинг 10 баробари, яъни 3 млн 300 минг сўм миқдорида жарима қўлланилган.
Кўчат ва дарахтларни қуритиб қўйганлик ҳолати бўйича ўрганишлар республиканинг барча ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter