Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳазилнинг таги…» – Жиззахда икки эркак пичоқланди. Бири вафот этган

«Ҳазилнинг таги…» – Жиззахда икки эркак пичоқланди. Бири вафот этган

Жорий йил 8 август куни соат 21:30 ларда Жиззах вилоятининг Зарбдор ҳамда Фориш туманларида яшовчи мавсумий ишчилар – 38 ва 31 ёшли икки фуқаро ўзаро гаплашиб турганида уларнинг суҳбатига Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи 1966 йилда туғилган фуқаро келиб қўшилган.

Шунда жиззахлик икки фуқаронинг бири унинг чўнтагидан ҳазиллашиб, 50 минг сўм пулларини олиб қўйган вақтида жанжал келиб чиққан.

Низо давомида булунғурлик шахс сумкасида бўлган ошхона пичоғи билан ушбу икки фуқарога тан жароҳати етказган. Оқибатда Зарбдор туманида яшовчи фуқаро кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган, тан жароҳати олган иккинчи шахс эса Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг