Жиззахда 1,5 мингга яқин фуқаронинг МИБдан 26 млрд қарзи борлиги аниқланди
Жиззах вилоятида 1,5 мингга яқин фуқароларнинг Мажбурий ижро бюроси (МИБ)дан қарзи борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Қайд этилишича, мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимлари иш юритувига тижорат банклари фойдасига ундирувлар билан боғлиқ жами 1,4 трлн. сўмлик 19 мингга яқин ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, шундан 12 мингдан ортиқ ижро ҳужжатининг ижроси тамомланган.
Шунингдек, ижро ҳужжатлари юзасидан жами 464 та 162 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, ушбу мол-мулкларни ундирувга қаратиш чоралари кўрилмоқда.
Бундан ташқари, 1 432 нафар қарздорларнинг 26 млрд. сўмлик қарздорликларини қоплаш мақсадида иш ҳақи даромадлари ҳақида маълумотлар аниқланиб, ҳозирда қарздорликни ундириш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter