Итлар ҳужумига учраган боланинг соғлиги ҳақида маълумот берилди
Бир муддат олдин Самарқанд шаҳри кўчаларининг бирида бола итлар ҳужумига учрагани ҳақида хабар берилган эди.
Расмий маълумотга кўра, ҳолат жорий йилнинг 8 июл куни Самарқанд шаҳридаги «Ёшлар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган автогураргоҳ (гараж) олдида содир бўлган. Вилоят ИИБга кўра, итлар ҳам шу «гараж»га тегишли бўлган.
«Ушбу итлар тезда Ободонлаштириш бошқармасининг Назоратсиз ҳайвонларни овлаш гуруҳи томонидан тутилиб, Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни қўллаб-қувватлаш бўлимига топширилди», – дейилади ИИБ хабарида.
Боланинг саломатлиги эса тўлиқ назоратга олинган.
Вилоят ИИБ расмийси Жаҳонгир Сагдуллаевнинг «xabar.uz»га билдиришича, ҳозирда итларнинг эгасини аниқлаш ишлари олиб бориляпти. Топилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарликка тортилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter