Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Татьяна Каримовани судга берди
Жорий йилнинг 26 июнь куни Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримовага нисбатан фуқаролик иши кўриб чиқади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди томонидан эълон қилинган маълумотда келтирилган.
Даъвогар Ислом Каримовнинг Наталья Кучма билан биринчи турмушидан ўғли Пётр Каримов экани айтилмоқда.
Пётр Каримов Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг Наталья Кучма билан никоҳидан 1969 йили туғилган тўнғич фарзанди. Шу йили Каримов ва Кучма ажрашган. Наталья Кучма 2008 йилда Тошкентда вафот этган.
Маълумот учун, 54 ёшли Пётр Каримов 1990 йиллардан буён Москвада истиқомат қилиб келади. Ўз вақтида у «Asia-Invest Bank» бошқаруви раиси ўринбосари бўлиб ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter