Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ичимлик суви таннархининг 21 фоизини ташқи қарзларни қайтариш харажатлари ташкил қилади

Ичимлик суви таннархининг 21 фоизини ташқи қарзларни қайтариш харажатлари ташкил қилади

1000 литр ичимлик сув тариф харажатларида электр энергия харажатлари 27 фоизни, мукаммал ва жорий таъмирлаш харажатлари 19 фоизни, Хорижий молия ташкилотларининг жалб этилган кредитларини қайтариш харажатлари 21 фоизни, иш ҳақи харажатлари 29 фоизни, амортизация ва бошқа харажатлар 4 фоизни ташкил этади.

Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот»АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.

Қайд этилишича, республикада 1 метр куб ичимлик суви яъни 1000 литр сув учун ўртача тариф аҳоли истеъмолчилари 1 384 сўм, бюджет ташкилотлари учун 2 851 сўм ва бошқа улгуржи истеъмочиларга 3 187 сўм, 1 метр/куб канализация хизматлари бўйича ўртача тариф аҳоли истеъмолчилари 888 сўм, бюджет ташкилотларига 1 669 сўм ва бошқа улгуржи истеъмолчиларга 2 001 сўмни ташкил қилади.

Республика бўйича 1 метр/куб ичимлик суви учун энг арзон тариф қиймати Тошкент шаҳрида 400 сўм, энг қиммат тариф қиймати эса Навоий вилоятида 3 000 сўмни ташкил этади (сувни етказиб бериш харажатлари фарқланиши ҳисобига, тарифлар ҳар бир вилоят ҳудудларида ҳар хил шакллантирилган).

Шунингдек, Қашқадарёда 2 000 сўм, Сурхондарёда 2 140 сўм, Андижонда 1 500 сўм ва Тошкент вилоятида 1 700 сўмни ташкил қилади.

«Ўзсувтаъминот» расмийсининг таъкидлашича, келгусида тизимда хизмат кўрсатиш сифати оширилади ҳамда модернизация қилинади. Шундан келиб чиқиб эса республиканинг барча ҳудудларида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун босқичма-босқич янги тарифларга ўтилиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг