Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳокимликларнинг «радар»ларидан тушадиган пуллар тақсимоти белгиланяпти

Ҳокимликларнинг «радар»ларидан тушадиган пуллар тақсимоти белгиланяпти

Президентнинг 2021 йил 4 апрелдаги ПҚ–190-сон қарори билан туман (шаҳар) ҳокимликларига ўз ҳудудларидаги автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилган эди.

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиаси билан ушбу тартибни амалиётга жорий этишда ҳокимликларга «радар» мосламаларини ўрнатиш тартиби ҳамда улар орқали ундирилдиган жарима суммасининг тўлиқ тақсимоти белгилаб берилмоқда.

Унга кўра, ўрнатилган «радар»ларнинг техник эксплуатацияси, электр энергияси истеъмоли ва алоқа каналларининг харажатлари ҳокимликлар томонидан мустақил равишда қопланади.

Қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима суммаси тақсимоти эса қуйидаги тартибда жорий этилади:

  • 30 фоизи – бевосита туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига, мазкур маблағлар йўл ҳаракатини рақамлаштириш, йўл инфратузилмасини ривожлантиришга, йўл-патруль хизмати ходимларининг қўшимча штатларини киритишга мақсадли йўналтирилади;
  • 50 фоизи – Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
  • 10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
  • 5 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ДЙҲХХ моддий техника базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига;
  • 5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонасига.

Ҳокимликларга, шунингдек,  инвесторларни давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилиш ҳуқуқи берилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг