Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳисор» давлат қўриқхонаси: «Северсов» ва «Ботирбой» музликларига экспедиция ташкил этилди

«Ҳисор» давлат қўриқхонаси: «Северсов» ва «Ботирбой» музликларига экспедиция ташкил этилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги «Ўзбекистон» телеканали билан ҳамкорликда «Ҳисор» давлат қўриқхонасининг «Северсов» ва «Ботирбой» абадий музликларига экспедиция уюштирди.

Маълумот учун, бу ерга илк бора тахминан 120-130-йиллар аввал россиялик сайёҳ ва олим Н. А. Северсов чиққан. Уларни Ботирбой деган маҳаллий чўпон бошлаб борган. Шунинг учун ҳам унинг номи «Северсов» ва «Ботирбой» музликлари деб аталади.

«Ҳисор» давлат қўриқхонаси Помир-Олой тоғ тизимига кирадиган Ҳисор тизмасининг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган. Унинг бутун ҳудуди ягона массив сифатида шарқдан ғарбга 37 км, шимолдан жанубга 90 км.га чўзилган. Тоғ ётқизиқлари ичида палеозой жинслари кўп учрайди. Чўққиларининг баландлиги 2500 метрдан 4387 метргача. Жумладан, «Ҳазрати Султон» тоғи – 4387 м, «Хўжа-киршавор» – 4303 м, «Тўртқўйлик» – 4366 м,  Биби-Ўлмас тоғи – 4349 м.

«Ҳисор» давлат қўриқхонаси ҳудудида баландлиги 4387 метргача бўлган "Ҳазрати Султон", «Хўжақиршивор», «Тўртқўйлик», «Биби Ўлмас», «Хўжапирпир ота», «Номсиз» чўққилари жойлашган бўлиб, улар Сурхондарёдаги «Хўжапиряк» ҳамда «Осмон талаш» чўққилари билан ёнма-ён қад кўтарган. Бу чўққилар жами еттита бўлиб, уларни «саккиз ака-ука» дейишади.

Абадий музликлар мавжуд бўлган  ушбу чўққилардан «Тўпалангдарё» ва «Оқсув» дарёлари бошланади. Бу ерда анча йирик «Ботирбой» музлиги жойлашган, унинг майдони 1600 гектар. "Оқсой" дарёсининг юқори ирмоғи ва узунлиги 9-10 км бўлган «Холиқдод» сойи «Ботирбой» музлигидан бошланади.

«Ҳисор» қўриқхонаси ҳудудида катта-кичик 10 га яқин кўл бор. Жумладан, бугунги кунга қадар улар тўлиқ ўрганилмаган, фақатгина кўлларнинг денгиз сатҳидан баландлиги, сатҳининг эни ва бўйи аниқланган, холос.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг