Ҳарбийлар ўртасида «Мудофаа вазири кубоги» мусобақаси ўтказилди
Тошкент ҳарбий округига қарашли Сирдарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисмда махсус бўлинмалар ўртасида бокс бўйича «Мудофаа вазири кубоги» чемпионати ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
4 кун давом этган мусобақада чарм қўлқоп усталари 6 вазн тоифаси бўйича беллашди. Умумжамоа ҳисобида ғолиблик эса 4 олтин медал жамғарган Сирдарё вилоятидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларига насиб этди. Уларга «Мудофаа вазири кубоги» топширилди.
Турнир якунида ғолиб ва совриндорларга медаллар ҳамда Мудофаа вазири номидан фаҳрий ёрлиқлар тантанали равишда топширилди.
Чемпионат доирасида ҳарбийлар жаҳон чемпиони, фахрий боксчи Руфат Рисқиевнинг хонадонига бордилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter