Ҳафта ўртасида Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво кириб келиши бошланади

Бугун Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади, республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 9-12 даража илиққача исийди.
23-24 январ кунлари ҳам илиқ ҳаво кириб келиши давом этади, республика ҳудудининг катта қисмида қуёшли ва очиқ ҳаво кузатилади.
24 январда эса республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида 23-24 январ кунлари ҳарорат кечалари 2-5 даража илиққача, кундуз кунлари 12-15 даража илиққача кўтарилади, шимолий ҳудудларда эса 24 январда кундузги ҳарорат 2-7 даража совуққача пасаяди.
25 январда нам ва совуқ ҳаво массалари мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади, республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат кундузи 4-9 даража илиққача пасаяди, шимолий ҳудудларда кечаси 6-11 даража совуқни ташкил этади, кундузи 2-7 даража совуқдан ошмайди.
26 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли сақланиб туради, шимоли-ғарбий ҳудудларда эса ёғингарчилик тўхтайди. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, шимолда кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ атрофида бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter