«Ғалаба боғи» ва «Шон-шараф» давлат музейи вақтинча ёпилди
Мудофаа вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни тадбирларига тайёргарлик кўриш ва санитар ишлари ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейига кириш вақтинчалик тўхтатилди.
Чеклов санаси шу йилнинг 7 май куни соат 13:00 дан 8 май куни 15:00 гача.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter