Фуқаро судланганликнинг олиб ташлангани ҳақидаги маълумотни бепул олади, қачонки...
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб фуқаро судланганликнинг олиб ташлангани ҳақидаги маълумотни бепул олиши мумкин. Яъни, судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланганлиги ҳақидаги маълумотнома судланганлик муддати тугаган ёки судланганлик олиб ташланган сананинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли шахснинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига автоматик равишда бепул юборилади.
Мазкур тартиб Президентнинг 23 март санасидаги тегишли қарори билан белгилаб қўйилмоқда.
Шунингдек, жорий йилнинг 1 сентябридан судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг «Тезкор маълумотлар» ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter