ФИФА Ўзбекистонда 4,2 млн долларлик тўртта стадион қуради
Президентнинг жорий йил 8 апрелда имзоланган Ўзбекистонда оммавий ва професстонал футболни ривожлантиришга оид қарорида келтирилган маълумотга кўра, Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «Дўстлик» стадионида 2022–2023 йилларда 4 та замонавий футбол майдони қуриш учун 4,2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ажратган.
Шунингдек, 2023–2024 йилларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «Дўстлик» стадиони ҳудудида футбол бўйича барча ёш тоифасидаги терма жамоалар шуғулланиши учун бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Терма жамоалар маркази ҳам қурилади.
Бунда, Терма жамоалар марказида 280 ўринли замонавий меҳмонхона, мини-футбол учун ёпиқ спорт манежи, илмий-тадқиқот, тиббиёт ва реабилитация маркази, сузиш ҳавзаси, ошхона бинолари қурилиши, шунингдек, ушбу биноларда Республика болалар-ўсмирлар футбол академияси жойлаштирилиши инобатга олинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter