Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонадаги «Қўқон» ЭИЗ ҳудуди яна 210 гектарга кенгайтирилади

Фарғонадаги «Қўқон» ЭИЗ ҳудуди яна 210 гектарга кенгайтирилади

Фарғона вилоятида импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш мақсадида, Қувасой шаҳри ҳокимлиги захирасидаги жами 210,4 гектар ер участкалари ҳисобига «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси ҳудуди кенгайтирилади.

Бу борада жорий йил 10 июл куни Президентнинг ПҚ-250-сон қарори қабул қилинди.

Шунингдек, «Қўқон» ЭИЗнинг кенгайтирилаётган ҳудуди бош режаси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Бунда:

  • «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» унитар корхонаси бош режани ишлаб чиқишда буюртмачи ташкилот этиб белгиланади;
  • бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа ташкилоти тендер (танлов) савдолари натижасига кўра аниқланади.

2026 йил охиригача «Қўқон» ЭИЗнинг кенгайтирилаётган ҳудудида камида 1 млрд АҚШ доллари миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиши, 11,7 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши, йилига 965 млн АҚШ доллари миқдорида қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш, шундан 313,6 млн долларини экспортга йўналтириш бўйича қувватлар ишга туширилиши таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг