Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада вояга етмаган болани қўшниси дўппослади

Фарғонада вояга етмаган болани қўшниси дўппослади

Ижтимоий тармоқларда 2010 йилда туғилган шахсни қўшниси калтаклаганлиги ҳақидаги хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 31 август куни Фурқат тумани Ингичка қишлоғида яшовчи вояга етмаган Х.Қ. қўшниси Р.Й.га тегишли «Nexia-3» русумли автомашина шиналарига зиён етказганлиги сабабли, Р.Й.нинг бундан жаҳли чиқиб, уни уриб тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Тиббиёт бўлимининг ташхисига кўра, Х.Қ.да бош, пешона, бўйин, ўнг елка бўғими, тери ости гематомаси аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг