Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғона вилоятида IT-академия ташкил қилинади

Фарғона вилоятида IT-академия ташкил қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг «Фарғона вилоятида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Фарғона вилоятида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида:

  • IT-академия;
  • IT-паркнинг Фарғона филиали;
  • IT-парк университети Фарғона филиали;
  • масофавий IT-хизматлар экспорти маркази;
  • стартап-лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи инкубация ва акселерация маркази;
  • киберспорт маркази;
  • IT-парк резидентлари учун офислар ва бошқа объектлар ташкил этилиши мўлжалланмоқда.

Қарор лойиҳаси билан Фарғона вилоятида:

  • Халқаро таълим стандартлари асосида киберхавфсизлик, сунъий интеллект, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш ҳамда ахборот-коммуникация технологияларининг бошқа долзарб йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш;
  • ахборот технологиялари соҳасида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва хизматлар кўрсатиш;
  • дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини ривожлантириш;
  • масофавий IT-хизматлар экспорти ҳажмини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • ҳудудда ёшларнинг зарур кўникмаларга эга бўлишига ва уларни кафолатланган буюртмалар билан таъминлашга кўмаклашиш;
  • ёшларни замонавий ва юқори даромадли касбларга ўқитиш ишларини ташкил этиш;
  • ахборот технологиялари соҳасидаги профессионал кадрлар захирасини, шу жумладан бошқарув кадрлари захирасини яратиш;
  • кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва IT-компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  • ахборот технологиялари соҳасида инвестициялар самарадорлигини ошириш;
  • IT-паркнинг резидентлари сонини ошириш;
  • маҳаллий ҳамда хорижий IT компаниялар учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • рақамли технологиялар соҳасида стартап лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда ёшларда бундай кўникмаларни шакллантириш;
  • инновацион ғоялар, стартаплар ва венчур лойиҳаларини молиялаштириш тизимини ривожлантириш учун шароитлар яратиш;
  • хорижий инвестицияларни маҳаллий IT-маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва рағбатлантиришга жалб қилиш;
  • ахборот технологиялари соҳасида аутсорсинг хизматлари бозорини ривожлантириш;
  • киберспорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш каби бир қатор ишлар амалга оширилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг