Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕТТБ Самарқанд кўчалари учун электробуслар харидига маблағ ажратяпти

ЕТТБ Самарқанд кўчалари учун электробуслар харидига маблағ ажратяпти

Ўзбекистонда ЕТТБнинг «Яшил шаҳарлар» дастурига қўшилган биринчи шаҳар Самарқанд бўлди.

Маълум қилинишича, ЕТТБ Бошқарувчилар Кенгашининг 32-йиллик йиғилишининг 2-кунида Ўзбекистон ҳукумати ва ЕТТБ ўртасида мазкур дастур доирасида Самарқанд шаҳрида электробуслар қатновини йўлга қўйиш учун 49 миллион долларгача миқдорда суверен кредит ажратишга доир Битим имзоланган.   

Ажратилган маблағ зарядловчи қурилмалар билан бирга 100 тагача ўрта ўлчамдаги (10,5 м) электробусларни сотиб олиш, улардан фойдаланиш учун маъмурий бинолар ва техник хизмат кўрсатиш объектларини ўз ичига олган зарур инфратузилмани яратишга сарфланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг