Эрон ва Озарбайжонга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади
Ўзбекистонда парвозларни бажарувчи хорижий авиакомпаниялар томонидан амалга оширилаётган парвозлар сони 2018 йилга нисбатан 2 баробарга кўпайиб, халқаро йўналишларда амалга оширилаётган жами парвозларнинг 49 фоизини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 9 август кунидан бошлаб «Qeshm Air» авиакомпанияси Теҳрондан Тошкентга мунтазам авиақатновларни ҳар чоршанба кунлари амалга оширилиши кутилмоқда.
Шунингдек, «Azal Airways» авиакомпанияси Боку-Самарқанд-Боку йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни тикламоқда. Рейслар ҳар пайшанба амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter