Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг кўп ажрим қайси ёшлар оралиғида кузатилаётгани айтилди

Энг кўп ажрим қайси ёшлар оралиғида кузатилаётгани айтилди

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда энг кўп ажрим қайси ёшлар оралиғида кузатилаётганини маълум қилди.

Дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-август ойларида ёш тоифасида никоҳдан ажрашганлар сони, жумладан, 20 ёшгача бўлган аёллар – 372 нафарни, худди шу тоифадаги эркаклар сони эса – 8 нафарни ташкил қилган.

Шунингдек: 

20-30 ёш

  • аёллар – 15 110 нафар
  • эркаклар – 9 147 нафар

31-40 ёш

  • аёллар – 10 522 нафар
  • эркаклар – 13 287 нафар

41-50 ёш

  • аёллар – 3 530 нафар
  • эркаклар – 5 093 нафар

51 ёш ва ундан катталар

  • аёллар – 3 091 нафар
  • эркаклар – 5 090 нафар.

Маълумот учун, 2021 йилда республика бўйича 39 227 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилиб, ҳар 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри (2,0 промилле) ва Сирдарё вилояти (1,6 промилле)да кузатилган.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг