Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Экология вазири Азиз Абдуҳакимовга ўринбосарлар тайинланди

Экология вазири Азиз Абдуҳакимовга ўринбосарлар тайинланди

Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Азиз Абдуҳакимов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига маъқулланган эди

Бугун вазирининг ўринбосарлари тайинланди.

Обиджон Қудратов экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари эди.

Жусипбек Казбеков экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилш ва иқлим ўзгариши вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у табиат ресурслари вазирининг ўринбосари эди.

Нарзулло Обломурадов бошқа ишга ўтиши муносабати билан табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг