Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қибрайда аянчли ЙТҲ содир бўлди

Қибрайда аянчли ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 11 август куни Тошкент вилояти Қибрай туманидан ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2023 йил 11 август куни соат тахминан 15:00 ларда Қибрай тумани ҳудудидан ўтган 4Р6 «Тошкент-Чирчиқ-Чимён» автомобиль йўлининг 10-км.да, ҳайдовчи 2005 йилда туғилган  М.З. (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас) бошқарувидаги онасига тегишли бўлган «Spark» русумли  транспорт воситасида Тошкент-Чирчиқ йуналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўлнинг хавфли бурилиш қисмида (огоҳлантирувчи йўл белгилари мавжуд) рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада ҳайдовчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, автомобилнинг олд ўриндиғида бўлган 2005 йилда туғилган йўловчи туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қибрай тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг