Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Деҳқонобод калий заводи»да илк маҳсулот ишлаб чиқарилганига ўн йил тўлди

«Деҳқонобод калий заводи»да илк маҳсулот ишлаб чиқарилганига ўн йил тўлди

“Деҳқонобод калий заводи” АЖ 2010 йил қурилиш ишлари ниҳоясига етгач, 19 август куни завод илк маҳсулотини ишлаб чиқарди.

Завод ўтган 10 йил мобайнида жами 2,2 млн тоннага яқин  маҳсулот ишлаб чиқарди. Йил охиригача эса 350 минг тонна калий хлорид ишлаб чиқариш прогноз қилинган.

Бундан ташқари маҳсулотларимизнинг 80 фоизи чет давлатларга сотилмоқда. Заводнинг 10 йиллик фаолияти давомида 30 ортиқ хорижий мамлакатларга 300 миллион долларлик калий ўғитини экпорт қилинди. Заводнинг ишга тушиши билан мамлакатимиз кимё саноатида янги турдаги калий хлорид минерал ўғити тўлиқ маҳаллийлаштирилди. Шунингдек, корхонада крахмал маҳсулоти ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам маҳаллийлаштириш Дастурига киритилиб, 2016 йилдан гуруч сечкасидан крахмал ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ҳозирда суюқ парафин ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва уни маҳаллийлаштирилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Натижада йилига 28,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги валюта маблағларининг четга чиқиб кетишининг олди олинади.

2010 йилда заводнинг соф фойдаси 2 миллиард 274 миллион сўмни ташкил этган бўлса, 2019 йилда 5 миллиард 575 миллион сўм даромад кўрилди. Шунингдек, 2010 йилда давлатга 1,8 миллиард сўм миқдорида солиқ тўланган бўлса, бу кўрсаткич 2015 йилда 31,4, 2019 йилда эса 46,7 миллиард сўмга етди. Шу кунгача ташкилотнинг бюджетга тўлаган солиқ ва бошқа тўловлари миқдори 291,39 миллиард сўмдан ошиб кетди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг