Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Давлат қанча ҳаракат қилмасин, мағлублар камбағал бўлиб қолаверади» – Алишер Қодиров  

«Давлат қанча ҳаракат қилмасин, мағлублар камбағал бўлиб қолаверади» – Алишер Қодиров  

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров Ўзбекистонда камбағаллик статистикасининг тан олиниши ҳамда камбағаллик тушунчаси ҳақида пост ёзиб қолдирди.

«Ўзбекистонда камбағаллик йўқ деб узоқ йиллар ўзимизни алдаб келдик.

7 йил аввал, халқаро мезонларга кўра Ўзбекистонда 34 фоиз аҳоли камбағал эди, 2023 йилда бу кўрсаткич 14 фоизгача қисқарибди.

Халқаро мезонлар ўз йўлига, камбағаллик - мағлубиятга розилик, деб ўйлайман», – деб ёзади у.

Шунингдек, партия раҳбари камбағаллик инсоннинг ўз айби билан содир бўлишини таъкидлаган.

«Ким камбағал бўлади? Биринчи навбатда ҳаракати йўқ, илми йўқ, ҳунари йўқ одам камбағал бўлади! Кимдир ҳаёти давомида имконият изласа, кимдир айбдор излайди.

Менимча, давлат қанча ҳаракат қилмасин, мағлублар камбағал бўлиб қолаверади!» – дейди Қодиров. 

Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2022 йилда ишсизлик 2021 йилдаги 9,6 фоиздан 8,8 фоизгача камайди. Ёшлар ва аёллар, шунингдек, ривожланиши паст бўлиб қолаётган ҳудудларда ишсизлик даражаси ҳамон юқорилигича қолган. Камбағаллик даражаси эса, миллий камбағаллик чегараси билан ўлчанганда, ўтган йили 14 фоизгача камайган (2021 йилдаги 17 фоиз).

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотларига кўра эса Ўзбекистонда ўтган 2022 йилда ишсизлик даражаси 9,6 фоиздан 8,9 фоизга камайган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг