Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Даулетмурат Тажимуратов ҳибсхона ходимларига эътироз билдирди

Даулетмурат Тажимуратов ҳибсхона ходимларига эътироз билдирди

Нукус шаҳрида 2022 йил 1-2 июль кунлари оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланган 22 нафар шахсга нисбатан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилмоқда. Шу боис, 22 нафар айбланувчидан қамоқ эҳтиёт чораси танланганлари  Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 1-сон Тергов ҳибсхонада сақланмоқда.

Жорий йилнинг 6 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари вакиллари томонидан Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 1-сон Тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилган.

Мониторинг ташрифи давомида ушбу айбланувчилар сақланаётган камераларга, хусусан Даулетмурат Тажимуратов сақланаётган камерага ҳам ташриф буюрилган. Улар билан жамоавий ва якка тартибда ҳоли тарзда суҳбатлар ўтказилган. Унда ҳибсхонадаги сақлаш шароитлари ва озиқ-овқат таъминотидан эътирозлари йўқлигини маълум қилишган.

Даулетмурат Тажимуратов ҳам адвокати ва ҳимоячиси билан учрашувларга рухсат берилаётганлигини айтган. Бироқ ҳибсхона ходимлари унга ҳуқуқ ва мажбуриятларини етарли даражада тушунтиришмаганликлари, шу боис ҳибсхона ходимларига нисбатан айрим эътирозларини билдириб ўтган.

Олинган маълумотларга кўра ва кўздан кечирилган ҳужжатларга асосан Даулетмурат Тажимуратов 1-сон Тергов ҳибсхонасига олиб келинганидан сўнг ташриф кунига қадар ҳимоячиси, яъни укаси Ренат Тажимуратов билан 7 маротаба ва адвокати Сергей Майоров билан 2 маротаба ҳоли тарзда учрашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг