Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дастлабки синов поезди Ўзбекистон ҳудуди орқали йўлга чиқди

Дастлабки синов поезди Ўзбекистон ҳудуди орқали йўлга чиқди

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Афғонистон» мультимодал йўлагини ривожлантириш мақсадида «Қашғар – Ўш – Андижон – Ғалаба – Ҳайратон» янги транзит йўналиши бўйлаб контейнер поездини синов тариқасида ишга тушириш бошланди.

Айни пайтда мазкур йўналиш бўйича 12 дона 40 футлик контейнердан иборат биринчи поезд Ўзбекистон ҳудуди орқали йўлга чиқмоқда.

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон» янги мультимодал йўлаги бўйлаб юк ташиш Қашғар (Хитой) темир йўл станциясидан Ўш (Қирғизистон) темир йўл станциясига автомобиль орқали, сўнгра «Мозори Шариф» (Афғонистон) станциясигача Ўзбекистон ҳудудидан темир йўл орқали амалга оширилади.

Поезд сўнгги манзилига темир йўл орқали икки кундан кейин етиб бориши режалаштирилган.

Дарвоқе, Ўзбекистон мамлакатимиз ҳудуди орқали ташишда 70 фоизлик чегирма тақдим этган. Бошқа иштирокчи давлатлар томонидан 50 фоизгача бўлган тариф имтиёзлари тақдим этилди.

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мултимодал йўналиш бўйича пилот лойиҳанинг барча нюанслари ишлаб чиқилгандан сўнг, биргина Афғонистон йўналишидаги юк айланмаси йилига 4 мингдан ортиқ контейнерни ташкил қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг