Чирчиқ ҳокими Ҳидоятовга берилган такрор таътил юзасидан муносабат билдирилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев фармойиши билан таътилдаги Чирчиқ шаҳар ҳокимига ўз ҳисобидан яна таътил берилгани мазмунидаги маълумот тарқалиб, унинг меҳнат қонунчилигига қанчалик мослиги савол остига олинади.
Вилоят ҳокимлиги мазкур вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида расмий тушунтириш берди.
Қайд этилишича, ҳақиқатан ҳам Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов вилоят раҳбарининг 2022 йил 15 сентябрдаги 322-10-0-Ф/22-сонли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 330-10-0-Ф/22-сонли фармойишлари асосида меҳнат таътилига чиқарилган.
Ўзбекистон қонунчилигида «ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкинлиги, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланиши, бироқ у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги кераклиги» белгиланган (Меҳнат кодекси 150-моддаси).
Шунга кўра, Чирчиқ шаҳри ҳокими Д. Ҳидоятов вилоят ҳокимлигига 14 сентябрдан 16 сентябр кунига қадар иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътили берилишини сўраб ёзма мурожаат қилган.
Вилоят ҳокимининг жорий йил 15 сентябрдаги Ҳидоятовни (ўз ҳисобидан) меҳнат таътилига чиқишига доир фармойиши эса «E-qaror» электрон тизимига айрим техник сабабларга кўра хато киритилган.
Белгиланган тартибда вилоят ҳокимининг 27 сентябрдаги фармойиши билан 15 сентябрдаги 322-10-0-Ф/22-сонли фармойиш ўзгартириш ва қўшимча киритиш орқали ўз кучини йўқотган деб топилган ҳамда мазкур хатолик меҳнат қонунчилигига мувофиқ бартараф этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter