Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чинозда поезд 36 ёшли аёлни босиб кетди

Чинозда поезд 36 ёшли аёлни босиб кетди

Тошкент вилояти «Чиноз-Олмазор» бекатлари оралиғида поезд 36 ёшли аёлни босиб кетди. Бу ҳақда Транспорт прокуратураси маълум қилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 4 июнь куни соат 06:20 да «Ховос-Тошкент» йўналишидаги 6453-сонли шаҳарлараро электропоезди «Чиноз-Олмазор» бекатлари оралиғида ҳаракатланиб ўтаётган вақтида 1987 йил туғилган М.С.ни (аёл) уриб юборган. Натижада фуқаро М.С. воқеа жойида вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, М.С. эпилепция касаллигига чалинганлиги ва бир неча марта уйидан чиқиб кетиб қолганлиги ҳолатлари аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда Тошкент транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг