«Чимён»да адашиб қолган икки нафар фуқаро қутқарилди
Кеча, 6 май куни «Чимён» тоғи-тизмасига дам олиш учун чиқиб, адашиб қолган икки нафар фуқаро ФВВ ходимлари томонидан топилди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 6 май куни соат 12:09 да Тошкент вилояти ФВБга икки нафар фуқаро «Чимён» тоғларига дам олиш мақсадида чиқиб, адашиб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга ФВВнинг «Чимён» ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Амалга оширилган тезкор ҳаракатлар натижасида йўлдан адашган фуқаролар «Катта Чимён» тоғининг денгиз сатҳидан 2800 метр баландликдаги «Оқсой» ҳудудидан топилиб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида соғ-саломат олиб тушилди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter