Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Central Asian Green University’га ҳужжат топширишга шошилинг!

Central Asian Green University’га ҳужжат топширишга шошилинг!

Президентнинг 2023 йил 31 майдаги УП–81-сон Фармони ва ПҚ–174-сон қарорига мувофиқ маҳаллий, минтақавий ва глобал экологик муаммоларни самарали бошқариш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистоннинг илмий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича инновацион ғоялар, амалиёт ва технологияларни жорий этиш мақсадида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Central Asian Green University) ташкил этилган. 

Университетдаги ўқув жараёни нуфузли хорижий университетлар билан ҳамкорликда олиб борилиши кўзда тутилган. Университет битирувчилари беш йиллик иш стажига эга бўлган Миллий кадрлар захирасига – ўз мутахассислиги бўйича раҳбарлик лавозимларига тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади.

Университетда ўқув жараёни кредит-модул тизими асосида инглиз тилида олиб борилади. Ўқув дастури жаҳон амалиётида қўлланиладиган энг самарали тизимга асосланади: биринчи йилда талабалар Foundation Year дастури (Базавий дастур), кейинги уч йилда “Bachelor's Degree” (бакалавр) бўйича таҳсил олади. Ўқишни давом эттирмоқчи бўлганлар магистратура учун рўйхатдан ўтишлари тавсия этилади.

Бакалавр йўналишлари:

  • Атроф-муҳит ва барқарор бошқарув;
  • Экология ва иқтисодиёт;
  • Экология ва давлат бошқаруви.

Магистрлик йўналишлари:

  • Экологик қонунчилик;
  • Экологик журналистика;
  • Барқарор ривожланиш;
  • Барқарор молиялаштириш.

Ҳар йили Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун бакалавриат таълим йўналишида ўқиш учун камида 25 та грант ўринлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва шартларда магистратура ва докторантурада (PhD) камида 20 та грант ўринлари ажратилади.

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб Central Asian Green University’нинг энг иқтидорли талабалари учун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг стипендияси таъсис этилди.

Тошкент вилоятидаги 16 гектарга яқин ҳудудни эгаллаган “Dendropark”да жойлашган Central Asian Green University талабаларга яшил майдонлар ва дам олиш масканларига эга гўзал кампус муҳитини тақдим этади. Университетнинг ҳайкалтарошлик боғи санъат, илм-фан ва табиатни ўзида мужассам этган ноёб кўргазма ҳисобланади.

Central Asian Green University’га университетнинг расмий сайти орқали ариза топширишингиз мумкин:

https://greenuniversity.uz/

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг