Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Cамимий нутққа ноадекват муносабат» – Содиқ Сафоев рус ОАВсидаги чиқишларга муносабат билдирди

«Cамимий нутққа ноадекват муносабат» – Содиқ Сафоев рус ОАВсидаги чиқишларга муносабат билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 31 август куни қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган маросимдаги нутқига айрим Россия ОАВлари Ўзбекистонни қораловчи ва Собиқ иттифоқ даврини кўкларга кўтарувчи чиқишлар қилди.

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев мазкур ҳолатга эътибор қаратиб, «самимий нутққа ноадекват муносабат» деб баҳолади.

«Президент Ш.М.Мирзиёевнинг қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган маросимдаги нутқига Россия ОАВларида берилган «муносабатлар»ини ўқиб чиқдим.

Мустабид тузум қатағон қурбонлари хотирасини ёд этган Ўзбекистон Президентининг мувозанатли, босиқ ва ўта самимий нутқига мутлақо ноадекват муносабат. Ўзи мунозара нима ҳақида? Мустабид тузум шафқатсиз ва бераҳм бўлганлигими?

Ёки ҳалок бўлганлар ҳақиқатан ҳам ғайриинсоний қатағон қурбонлари бўлганлигими? Ақли тўғри ва хотираси аниқ бўлган ҳеч қайси инсон у ёки буни сўроқ қила олмайди.

...Тузумга қарши, Ватан озодлиги учун ўз овозини баланд кўтаришга журъат этган юзлаб ва минглаб юртдошларимиз учун полигон ва қабристон бўлиб қолган жойда ўтган маросимда мен ҳам қатнашдим. У чин қалбдан, ёриқ ва тантанали, қандайдир самимий, инсоний тарзда ўтди.

Айнан шу жойда жаллодлар томонидан ўз ўлимини жасорат билан қабул қилганлар олдидаги қарзимизни инсоний равишда қайтардик. Бу энди шов-шувли сиёсийлаштириш ва популистик ваҳима учун сабабми?» – дейди Сафоев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг