Бухорода муҳофаза ҳудудидаги 125 туп дарахт кесиб ташлангани аниқланди
Бухоро вилоятининг Пешку туманидаги муҳофаза зонасида жами 125 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Пешку туманининг «Мустақиллик», «Чиғирчи», «Янгибозор», «Садир» ва «Малишояк» маҳаллалари ҳудудидан оқиб ўтувчи «Зандани» каналининг муҳофаза зонасида ўсиб турган жами 125 туп дарахт, шундан 23 туп кам қимматли, 102 туп қимматбаҳо дарахтлар кесилган.
Дастлабки хулосага кўра, ҳудудда дарахтлар кесилиши оқибатида табиатга 1,7 млрд. сўмдан ортиқ жуда кўп миқдордаги зарар етказилган.
Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказиш учун ички ишлар органларига юборилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter