Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода ҳайдовчининг хатоси бир кишининг умрига зомин бўлди

Бухорода ҳайдовчининг хатоси бир кишининг умрига зомин бўлди

Бухоро шаҳрида ҳайдовчининг қоидабузарлиги оқибатида содир бўлган автоҳалокатда бир нафар фуқаро вафот этди.

«Xabar.uz»га бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати бошлиғи капитан Улуғбек Шукурлаев маълум қилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 21 апрель куни соат тахминан 18:10 ларда Бухоро шаҳридаги Отбозор ҳудудидан ўтувчи А-380б автомобиль йўлининг 27 километрида Matiz ва Lacetti автомашиналари тўқнашиб кетган.

Кузатув камерасига ёзиб олинган кадрларда кўринишича, Matiz ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган автомашина олдига чиқиб кетган ва ЙТҲ содир этган.

Автоҳалокатда Matiz ҳайдовчиси ва яна икки нафар йўловчи оғир тан жароҳати олган. Улар зудлик билан Бухоро шаҳар касалхонасига олиб кетилган. Бироқ, тиббий муолажаларга қарамай, йўловчилардан бири – 54 ёшли аёл вафот этган.

Ҳайдовчи ва яна бир йўловчининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

Lacetti салонида бўлган 3 нафар фуқаро ва 1 нафар боланинг аҳволи яхши.

Айни пайтда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддасига асосан, тергов жараёнлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг