Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода ер сотмоқи бўлган аёл ушланди

Бухорода ер сотмоқи бўлган аёл ушланди

Ғиждувон туманида яшовчи 32 ёшли фуқаро Ш.Ж. (аёл) Р.Ч.ни алдаб, унга Навоий вилояти, Нурота тумани, Янгиҳаёт маҳалласи, «Истиқлол» ҳудудидан 25 гектар ер майдонини олиб беришни ваъда қилган.

Эвазига эса ундан минг 25 АҚШ доллари ундиришни кўзлаган.

Ш.Ж. ўз «мижози»га ер майдонининг аслида, туман ҳокимлиги заҳирасида эканини билдирмаган.

Жорий йилнинг 14 февраль куни 16:30 ларда Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир вақтида аёл Бухоро тумани марказида жойлашган умумий овқатланиш шаҳобчаларидан бирида талаб қилган пулининг 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодекксининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг