Бухорода «Cobalt»нинг газ баллони кутилмаганда портлаб кетди
![Бухорода «Cobalt»нинг газ баллони кутилмаганда портлаб кетди](https://static.xabaruz.com/crop/3/7/720_460_95_3719869412.jpg)
Бугун, 29 сентябрь куни, соат 09:37 да Бухоро шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида жойлашган вилоят «Ҳудудгазтаъминот» АЖ биноси олдидаги машиналар тўхтаб туриш жойида кучли портлаш юз берди. «Xabar.uz»нинг Бухоро вилоятидаги журналисти воқеани ўрганди.
Воқеа жойига зудлик билан ички ишлар идоралари ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари етиб келган.
Маълум бўлишича, «Cobalt» автомашинаси «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти ходимларидан бирига тегишли бўлиб, портлаш содир бўлган вақтда автомобиль эгаси ўз хизмат хонасида бўлган. Мутахассислар биринчи хулосага кўра, автомашина газ босими юқорилиги сабабли портлаб кетган бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.
Портлаш оқибатида бир нечта автомашиналар енгил шикастланган. Жароҳатланганлар бир нафар ва вафот этганлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter