Бугун Тошкентнинг 3 тумани қисман газ таъминотидан узилди

Бугун, 10 август куни куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Тошкентнинг Бектемир, Олмазор ва Сергели туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қуйидаги ҳудудлар вақтинча газ таъминотидан узилади:
Олмазор туманида соат 10:00 дан 18:30 гача:
– «Қизғалдоқ» МФЙда қисман.
Сергели туманида соат 11:00 дан 17:00 гача:
– «Номданак» МФЙда қисман;
– «Қўшқўрғон» МФЙда қисман.
Бектемир туманида соат 14:00 дан 17:00 гача:
– «Мажнунтол» МФЙда қисман;
– Роҳат кўчасида қисман;
– Чексарой кўчасида қисман;
– Барданкўл кўчасида қисман;
– Мотрудий кўчасида қисман.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter