Бугун тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши мумкин
Бугун, 30 июль куни республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар бермоқда.
Ўзбекистонда бугун ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 35-40 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 42о гача бўлади.
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 38-40 даражага кўтарилади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-30 даража бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter