Бугун Бухоро ва Навоийнинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун кундузи республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
Ўзгидромет маълумотига кўра, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14-19 даража илиқ бўлади.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-17 даража илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12 даража илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter